Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев газни хорижга сотишни тўхтатишни таклиф қилди

Президентликка номзод Ўзбекистон четга газ сотишни тўхтатишни режалаштираётганини айтди.

235views0replies
0

t.me/uzlidep

Кеча, 21 октябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувида саноатда газга эҳтиёж сезилаётгани ҳақида гапирди.
“Авваллари газ сотардик, ҳозир сотиб олишга тайёрмиз. Чунки саноатимизга катта миқдорда газ керак. Қашқадарёдаги GTL заводимиз тайёр турибди, лекин мен ишга туширишга шошилмаяпман. Чунки, бундай завод дунёда бешта. Газдан бензин олинади, қўшимча қиймат яратилади. Газ келажак авлодга қоладиган бойлик, ҳар хил шартномалар билан сотиб юборавериш керак эмас”, - дейди Ш. Мирзиёев.
Шунингдек, у пахта мавзусида ҳам сўз юритди.
“Мен ҳам тажриба орттиряпман. Камбағалчиликни қисқартириш вазирлигини ташкил қилдик, Хитой тажрибасини ўрганяпмиз. Бир вақтлар камбағал деган сўзни ишлатмасдик. Лекин мен ўзим яшаган жойни билмайманми, камбағаллик йўқми бизда? 
Пахтанинг орқасидан қанча эзилдик, лекин барака топмадик. 3 кун олдин 3 млн тонналик маррани бажаргандик. Лекин бу ҳатто телевизорда ҳам кўрсатилмади, чунки пахта манфаат келтирсагина керак. Кимга керак бўлса, етиштираверади”, - таъкидлади президентликка номзод.
235views0replies
0

Комментарии