• 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 017 сўм
    26.78
  • 13 713 сўм
    -25.8
  • 161 сўм
    -1.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:02

Тошкентда вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим учун ҳужра ташкил қилган эр-хотин ушланди

Улар ҳар бир боладан 100–200 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олиб, ётоқ шароитида турли диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказиб келган.

179
0
Видеодан кадр

Унда 1995 ва 1999 йилларда туғилган эр-хотин Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ижарада яшаб келаётган хонадонда жорий йилнинг февраль ойидан буён ҳужра ташкил қилиб, моддий манфаат эвазига бир қатор вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб келгани маълум бўлди.

Аниқланишича, улар ҳар бир боладан 100–200 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олиб, ётоқ шароитида турли диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказиб келган.

Шунингдек, хонадондаги шароит санитария талабларига жавоб бермаган. Айрим ота-оналар эса фарзандларининг қаерда, қандай шароитда ва ким томонидан таълим олаётганига етарлича эътибор қаратмагани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан эр-хотинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229¹-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

179
0

Изоҳ