• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 28 август 2021

Токио-2020: Элбек Султонов — бронза медали соҳиби

Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш спорти бўйича Султонов шахсий рекордини янгилаб, 3-ўринни эгаллади.

1840
0
AP

Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида Элбек Султонов пара-енгил атлетиканинг Ф12 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этди.

Унинг дастлабки уринишда қайд этган 15.94 метр натижаси якунда шоҳсупага кўтарилишига замин яратди. Бу Султонов учун янги шахсий натижа бўлди. Ғолиблик жаҳон рекордини ўрнатган испаниялик Ким Лопесга (17.04) насиб этган бўлса, украиналик Роман Данилюк (16.53) кумуш медалга эга чиқди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари.

Эркаклар, ядро улоқтириш Ф12 тоифаси

1. Ким Лопес (Испания) – 17.04

2. Роман Данилюк (Украина) – 16.53

3. Элбек Султонов (Ўзбекистон) – 15.94

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг қўлга киритган медаллари сони 1 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронзани ташкил этмоқда.

1840
0