• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Криминал 19 апрел 2025

Самарқандда поччасини ўлдириб, холасини ёқиб юборган жиянга суд ҳукми ўқилди

Бунга 33 ёшли судланувчи эркакнинг поччаси билан тортишиб қолгани сабаб бўлган.

1418
0

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2024 йилнинг октябрь ойида содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 

Аниқланишича, 33 ёшли эркак поччаси билан спиртли ичимлик истеъмол қилади ва улар ўртасида келишмовчилик юзага келади. Оқибатда судланувчи поччасини калтаклаб, унинг ҳаётига нуқта қўяди. Уйни эса ёқиб юборади. Шу вақтда хонадонда бўлган судланувчининг холаси ҳам ёнғин сабаб ҳаётдан кўз юмади. 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди. 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг бир қатор тегишли бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 59-моддани қўллаб, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан унга нисбатан 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1418
0