• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 15 января 2022

Самарқандда диний экстремистик оқимларининг бир гуруҳ аъзолари ушланди

Улар интернетда “Ҳизб ут-таҳрир” ва “Жиҳодчилар” оқими раҳнамоларининг материалларини тарғиб қилган.

836
0
ЎзА

Самарқандда “Ҳизб ут-таҳрир” ва “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимлари аъзолари фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, Иштихон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Р.М. “Ҳизб ут-таҳрир” диний экстремистик оқимининг ғоявий раҳнамоси, Қирғизистон фуқароси Маҳмуд Абдулмўмин билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан мазкур диний экстремистик ташкилот ғояларини интернет фойдаланувчилари орасида фаол тарғиб қилган.

ДХХ ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида ишга алоқадор ашёвий далиллар холислар иштирокида олиб қўйилди.

Навбатдаги ҳолатларда Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган Б.Ж. ҳамда Ургут тумани Ўроқбойжар қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Х.С. “жиҳодчилар” диний экстремистик оқими раҳнамоларининг экстремистик мазмундаги материалларини ижтимоий тармоқда виртуал дўстларига тарқатиб келганликлари фош этилиб, улар ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

836
0