• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 14 январ 2022

Nexia "Камаз"нинг орқа тиркамасига кириб кетди: 2 киши ҳалок бўлди

"Камаз" ҳайдовчиси Nexia чироқсиз ҳаракатланиб келганини айтмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

1342
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 11 январь куни соат тахминан 05:30 ларда Нишон тумани "Кўксой" МФЙ ҳудудидаги йўлда Nexia ҳайдовчиси Қарши шаҳри томондан Нишон шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтда шу йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб чиққан "Камаз"нинг орқа тиркамасига урилган.

ЙТҲ натижасида, Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Яна бир йўловчи эса оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилади.

"Камаз" ҳайдовчисининг айтишича, Nexia ҳайдовчиси ёритгичларни ёқмасдан ҳаракатланиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

1342
0