• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 января 2022

Уч нафар йигит аёлни жинсий алоқа қилиш учун боғчага олиб келиб, ўлдириб, ёқиб юборишди

Самарқанддаги эски боғчага олиб келинган икки нафар аёлнинг бири воқеа жойидан қочиб қутулган.

2923
0
Видеодан кадр

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 январь куни кечаси соат 23:00 ларда Пастарғом тумани "Истиқбол" МФЙда яшовчи уч нафар йигит жинсий алоқа қилиш мақсадида икки нафар аёлни шу МФЙдаги эски боғчага олиб келишган.

Натижада, йигитлар ва аёллар ўртасида келишмовчилик юзага келган ҳамда йигитлардан бири аёллардан бирига пичоқ урган. Иккинчи аёл воқеа жойидан қочиб кетган.

Пичоқланган аёл ҳодиса жойида вафот этган. Шундан сўнг, йигитлар жасадни тумандаги дала майдонига олиб бориб, ёқиб юборишган.

Қайд этилишича, қочиб қутулган аёл шифохонага ётқизилган. У махсус хонада ИИБ ходими назоратида сақланмоқда. Йигитларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

"Эътиборсизлик қилганмиз. Боғчадаги қоровул ҳам эътиборсиз бўлган. Мен ёки "участковой" ҳар куни кечаси соат 12 да юролмаймизда. Айнан шу куни профилактика инспекторимиз шу боғчага келиб текшириб кетганди", - деди МФЙ раиси.

2923
0