Излаш
RUUZ

Оммавий

Ўзбекистонда ИИО ходимлари томонидан электрошокдан фойдаланиш бошланди

Электрошокдан фақат махсус сертификатга эга ходимлар фойдаланади. Ушбу қурилмадан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумот берилди.

660views0replies
0

ИИВ Матбуот хизмати

Ўзбекистонда бугун, 24 сентябрдан бошлаб ИИО ходимлари томонидан электрошокдан фойдаланиш бошланди.
Ушбу амалиёт тартиби бўйича ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Гиёсов UzNews.uz’га маълумот берди.
ИИО ходимларининг махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги қонун асосида ички ишлар вазирининг буйруғи қабул қилинди.
Унда, ИИО ходимлари томонидан электрошокдан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги кўрсатма тасдиқланди. 
Хусусан, қурилмадан фойдаланиш фақат ССВ билан келишилган ҳолда ИИВ томонидан тасдиқланган махсус тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатни олган ходимларга рухсат этилади.
Ҳозирги вақтда деярли барча маҳаллий ички ишлар бўлинмалари электрошок билан таъминланган. Қурилма патруль ва қоровуллик хизматларини бажаришда, шунингдек, жамоат тартибини таъминлашда иштирок этган ИИО ходимларини қуроллантиради.
Маълумотга кўра, ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш оқибатида ИИО ходимлари ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирган тақдирда ушбу қурилма ходимлар томонидан фойдаланилади.
Маълумот учун, фойдаланишга топширилган электрошок қурилмалари Россиянинг “Мартъ” заводи томонидан ишлаб чиқарилган.
660views0replies
0

Изоҳлар