• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 8 феврал 2022

Тошкент вилоятида пора билан ушланган судьяга жиноий иш очилди

Энди у 5 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин.

1246
0
UzNews.uz

Тошкент вилоятида пора олган судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг йиғилишида маълум қилинди.

Бош прокурорнинг Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси Т. О.ни Жиноят кодексининг 210-модда (пора олиш) 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди.

Қайд этилишича, тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Маълумот учун, мазкур модда билан айбли деб топилганлар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1246
0