Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида фуқаро 64 туп дарахт кесиб деярли 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди

Дарахтларни ноқонуний кесган шахсга 1,3 млн сўм жарима белгиланди.

195views0replies
0

t.me/ecogovuz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бекобод туманидаги дарахтлар кесилгани акс этган суратлар тарқалди.
Ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Тошкент вилояти Миллий Гвардия бошқармаси ҳамда Экополиция инспекторлари томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Бекобод туманининг “Сарюз" МФЙ ҳудудида фуқаро O.X. ва бир гуруҳ фуқаролар томонидан 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб олиб кетилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари 1 млн 350 минг сўм жарима белгиланди ва 1 млрд 575 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди.
Барча тегишли ҳужжатлар жамланиб, иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси ахборот хизмати
195views0replies
0

Изоҳлар