Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар "огнетушитель"ни портлатишди: тан жароҳати олганлар бор

4 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

875views0replies
0

Видеодан кадр

2022 йил 1 январь тунги соат 00:45 атрофида Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчасида "ўт ўчириш" мосламаси портлатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишшча, бир нечта фуқаролар байрам баҳонаси билан йиғилиб, қўлбола усулда ясалган “ўт ўчириш” мосламасини йўлнинг устига қўйиб, тагидан олов ёқиши оқибатида мослама портлаб бўлакларга бўлиниб кетган.
Натижада 1999 йилда туғилган М.А. (Ташхис: ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати) ҳамда2006 йилда туғилган Х.Н. (Ташхис: ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати) турли кўринишдаги тан жароҳат олишган.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан фуқаролар И.А., У.М., А.Л., З.Х.ларга нисбатан  ЖКнинг 250-моддаси (“Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
875views0replies
0

Изоҳлар