• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:55

Россиядаги ўта хавфли касаллик ҳақидаги хабардан сўнг Ўзбекистонда эпидемиологик тайёргарлик кучайтирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳолат аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

264
0
uznews.uz

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хабарига кўра, ҳозирда вазият Россиянинг ваколатли идоралари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий манбалари орқали кузатиб борилмоқда. Жумладан, касаллик ташхиси лабораторияда тасдиқланган ёки тасдиқланмагани, эҳтимолий юқиш манбаи ва йўллари, беморнинг ҳаракатланиш йўналиши ҳамда у билан мулоқотда бўлган шахсларга оид маълумотлар ўрганилмоқда.

Ўзбекистонда эса ўта хавфли юқумли касалликларнинг мамлакат ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли хизматларнинг тайёргарлиги кучайтирилган.

Фуқаролардан турли тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик ва вазиятга оид маълумотларни фақат расмий манбалар орқали кузатиб бориш сўралди.

Эпидемиологик вазиятда ўзгариш юз берса, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

264
0

Изоҳ