Излаш
RUUZ

Жамият

“Тонировка” учун рухсатномани ЯИДХПдан олиш имконияти яратилади

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу хизматдан фойдаланилганда фуқаро тўловларни 10 фоиз чегирма асосида тўлайди.

1161views0replies
0

drive2.ru

Автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун онлайн тарзда рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Бу борада эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади.
Автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Давлат хизмати ваколатли орган томонидан “Автомототранспорт” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида кўрсатилади.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см.дан кўп бўлмаган полоса шаклида, ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.
Рухсатнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Шунингдек, рухсатнома ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир йилдан кўп муддатга ҳам берилиши мумкин. Бунда, тўловлар мос равишда ҳар бир йил учун алоҳида ставкаларда амалга оширилади.
Аввалроқ, "тонировка"га рухсат берилган автотранспорт тоифалари кенгайтирилганди.
1161views0replies
0

Изоҳлар