Излаш
RUUZ

Оммавий

Самолётда туғилган чақалоққа Aэрофлотнинг абадий олтин бонус картаси тақдим этилди

Чақалоқ Санкт-Петербургдан Наманганга учаётган самолёт бортида дунёга келган.

1084views0replies
0

http://instagram.com/verinchuk

"Aэрофлот" раҳбарияти ўз самолёти бортида туғилган чақалоққа чексиз "Aэрофлот Бонус" олтин картасини совға қилишга қарор қилди, деб хабар берди авиакомпаниянинг ҳафталик янгиликлар дайжести.
Гап, Санкт-Петербургдан Наманганга учаётган самолёт бортида дунёга келган чақалоқ ҳақида кетмоқда. Туғилиш бошланганда, борт капитани диспетчердан энг яқин аэропортга қўнишни сўраган. 
Стюардессалар акушерлик вазифаларини муваффақиятли бажаришган ва чақалоқ ҳеч қандай асоратларсиз дунёга келган. Шундан сўнг, она ва чақалоқ Нижний Новгород вилоятидаги перинатал марказига жойлаштирилган.
1084views0replies
0

Изоҳлар