Излаш
RUUZ

Жамият

ОТМ талабалари учун қишки таътил муддати узайтирилади — қонунлойиҳа

Таътил берилишидан олдин талабалар учун чипта нархларига 50 фоизли чегирма берилади. Таътилдаги талабалар ҳақида махсус электрон платформа яратилади. Тегишли президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

2150views0replies
0

t.me/uzjmcu

"Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳада професссионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътили декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги (20 декабрдан 10 январгача) оралиғида ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Белгиланишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Uzbekistan airways АЖ тқишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан бошлаб чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида республика ичида ҳаракатланувчи тезюрар ва йўловчи (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) поездларига ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталар сотувини ташкил этади.
Ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун ҳам имтиёзли чипталар тақдим этиш механизми жорий этилади.
Ўқувчи ва талабаларнинг қишки таътилда ҳаракатланиш графигини мувофиқлаштириш мақсадида яшаш жойи республиканинг бир минтақасида, таълим олиш жойи эса бошқа минтақасида бўлган ўқувчи ва талабалар ҳақида махсус электрон платформани (www.e-holiday.uz) яратилади.
2150views0replies
0

Изоҳлар