• 12 653 сўм
    -109.05
  • 14 872 сўм
    -106.47
  • 160 сўм
    -2.91
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 653 сўм
    -109.05
  • 14 872 сўм
    -106.47
  • 160 сўм
    -2.91
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Сиёсат 24 июл 11:44

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Россия президенти Шавкат Мирзиёевга туғилган куни муносабати билан табрик йўллади.

335
0
kremlin.ru

Россия раҳбари ўз телеграммасида Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ичкарисида ва ташқарисида юксак обрў-эътиборига тўхталиб, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлидан дадил бораётгани, республиканинг халқаро ишларда фаол иштирок этаётганини таъкидлаган.

Владимир Путин, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг Москва ва Тошкент ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини қайд этди. Икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари бўйича биргаликдаги самарали ишлар давом эттирилишига ишонч билдирди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Бугун Шавкат Мирзиёев 68 ёшга тўлди.

335
0

Изоҳ