Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод тумани "Янги Миробод" маҳалласи Авлиёота кўчаси 124-уй манзилида яшиллик ва дарахтзорлар йўқолиб, ўрнига тупроқ ер юзага келганлиги ҳамда ушбу манзилда қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги юзасидан маълумотлар тарқалмоқда.
Хабарларга илова қилинган фотосуратларда ушбу ер участкасининг олдинги ва ҳозирги ҳолати акс этган бўлиб, унда ҳудуддаги яшиллик кескин камайиб кетганлигини кўриш мумкин.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига бир нечта саволлар билан депутатлик сўрови юборди.
"Ушбу ҳолат бир қатор саволларни юзага келтирмоқда.
— мазкур ҳудуддаги дарахтлар хатловдан ўтказилганми, дарахтларни йўқ бўлганлик ҳолати нима билан изоҳланади;
— ўзи бу ер участкаси тадбиркорлик субъектига ажратилишида ер қонунчилиги талабларига риоя этилганми;
— қурилишнинг амалга оширилиши Тошкент шаҳрининг 2045-йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасига мувофиқми;
— ушбу манзилида қурилаётган объект экологик талабларга мувофиқлиги юзасидан экологик экспертизадан ўтказилганми;
— қурилиш жараёнида дарахтлар кесилишининг олдини олиш ва сақлаб қолиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилган?", - дея ёзади депутат.
Изоҳ