• 12 980 сўм
    44.89
  • 14 607 сўм
    239.37
  • 162 сўм
    1.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 980 сўм
    44.89
  • 14 607 сўм
    239.37
  • 162 сўм
    1.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 19 январ 2022

Энди UzAuto Motors икки турдаги автомобилни магнитоласиз ишлаб чиқаради

UzAuto Motors магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф қилди.

604
0
Иллюстрация

Жорий йилнинг 19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича UzAuto компанияси Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобилларини мижозларга магнитоласиз етказиб беради. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Микросхемалар етишмовчилиги UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи Humax корхонасини ҳам четлаб ўтмади. Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатди.

Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди.

Ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилади:

– Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш. Хоҳишингизга кўра, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани UzAuto Motors расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотмайсиз.

– Aвтомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг, автомобилни қайта жиҳозлаш.

Компания харидорлардан узр сўрайди. Сизни ишонтириб айтадики, юзага келган ноқулайликни минималлаштириш ва ҳар қандай вазиятда муроса қилиш учун имкон қадар барча ишларни қилади.

604
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш