• 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Оммавий 28 ноябр 2021

Қашқадарёда ИИО ходимлари "дубинка" билан Lacetti ойнасини уриб синдиришди

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани бунга сабаб бўлган.

1872
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда ИИО ходимлари Lacetti ойнасини уриб синдиргани акс этган видео тарқалди. Шундан сўнг, ИИВ Ахборот хизмати ҳолатга муносабаб билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Коммуна МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti автомашинаси тўхтатилган вақтда, ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, автомобилнинг ойнаси ва эшикларини қулфлаб, автомобиль олдида турган соҳа вакилларининг устига транспортни бошқарган. 

Мазкур жараёнда ходимлар томонидан махсус воситалар "дубинка" қўлланилиб, ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилганлигига қарамасдан ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. 

Ҳозирда ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчи юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

1872
0