• 12 303 сўм
    23.68
  • 14 508 сўм
    -0.32
  • 160 сўм
    0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 303 сўм
    23.68
  • 14 508 сўм
    -0.32
  • 160 сўм
    0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 феврал 2022

"Ҳар бир университет кўзи ожизлар учун алоҳида квоталар ажратади" — президент

Шавкат Мирзиёев кўзи ожизлар учун квота ажратиш ва ҳар бир мактаб-интернатда болалар боғчалари қуришни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

795
0
president.uz

Бугун, 10 февраль куни Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги 1974 йилда қурилган, 2009 йилда капитал таъмирланган 59 мактаб-интернатни бориб кўрди.

Қайд этилишича, ўқув бинолари, ётоқхона ва ошхонада зарур шароитлар яратилган. Ҳозирги кунда муассасада 259 нафар кўзи ожиз болалар билим олмоқда.

Мактабда фанлар ва мусиқа тўгараклари йўлга қўйилган. Кўплаб ўқувчилар санъат ва спорт йўналишларида халқаро миқёсда муваффақиятларга эришган. Ўтган йили мактаб-интернатни тамомлаган 19 нафар ёшдан 9 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

Давлат раҳбари ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Улар 2003 йилда, Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими бўлган пайтда ҳам бу ерга келганини ёдга олишди. Мактабдаги шароитлар, ўқишга киришдаги имтиёзлар учун давлатимизга миннатдорлик билдирди.

"Ҳамма ҳаракатларимиз тагида инсон қадрини улуғлаш мақсади бор. Бугун бу ерга сизларнинг хоҳиш-истакларингиз, муаммоларингизни билиш учун келдим. Мақсадимиз - яхши ўқиб, ишлаб, жамиятда ўрин топишингиз учун шароит яратиш", - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўқитувчилар брайль алифбосидаги янги дарсликлар, айниқса, чет тили бўйича китоблар, компьютер клавиатуралари етишмаётганини айтди. Имконияти чекланган болалар билан ишлаш малакасига эга педагоглар ҳам кам.

Президент буларнинг ҳаммасини инобатга олиб, кўзи ожиз инсонлар учун имкониятлар кенгайтирилишини таъкидлади.

"Шундай қарор қабул қиламизки, аввало мактабларнинг ўзида ўқувчилар касбга ўргатилади. Ҳар бир олийгоҳда, ташкилотда кўзи ожиз инсонлар учун алоҳида ўринлар бўлади. Бу соҳадаги энг катта қийинчиликлардан бири - мактабгача таълим. Шунинг учун ҳар бир мактаб-интернат ёнида боғча ҳам қуриш керак", - деди давлат раҳбари.

Бу борада ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди.

795
0