Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 19 март куни соат 20:00 атрофида Тошкент вилояти Чиноз туманининг “Оби ҳаёт”маҳалласида юз берган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.
Аниқланишича, куёв 2000 йилда туғилган бўлиб, қайнонасининг уйида ичкуёв бўлиб яшаб келган. Шунингдек, уларнинг 3 нафар ўғли ҳам бўлган.
"Куёви ваҳшийларча хотини ва қайнонасини ўлдирган",- дейди гувоҳлардан бири. Унинг таъкидлашича, эркак аёлига 6 марта, қайнонасига 8 марта пичоқ санчган.
Қўшниларидан бирининг маълум қилишича, аёлини бошқа эркак билан кўриб, рашк сабаб бу ишни содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.