• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Криминал 6 феврал 2025

Тошкентда эркак аёлини 20 марта пичоқлади

Ҳолат тафсилотлари ва аёлнинг ҳозирги аҳволи маълум қилинди.

1219
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Янгиҳаёт туманида эркак аёлини 20 марта пичоқлаб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Аниқланишича, аёл 1986 йилда, турмуш ўртоғи эса 1978 йилда туғилган. Уларнинг 2 нафар фарзанди бўлган. 

"Пичоқни ураётганини билмадим, дўппослаяпти деб ўйлаган эдим. Қўлим билан юзимни тўсганимда, пичоқ силлиқ кириб чиққанини билдим",- дейди жабрланувчи аёл. 

Унинг таъкидлашича, турмуш ўртоғининг бу ишни содир қилганига наркотика ва уй жойни сотиши содир бўлган. 

"Мен қаерга бораман, 2 та болам билан, дедим. Сўнгра сизга гапирадиган гапим йўқ деб кетаётганимда, орқамдан урди",- дея қўшимча қилди аёл. 

Ҳозирда бемор аёл пойтахтдаги шифохоналардан бирида даволанмоқда. Тиббиёт ходимларининг саъй- ҳаракатлари сабаб аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган. 

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 25-орқали 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1219
0