• 12 497 сўм
    -50.19
  • 14 598 сўм
    -67.41
  • 156 сўм
    -1.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 497 сўм
    -50.19
  • 14 598 сўм
    -67.41
  • 156 сўм
    -1.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 18 январ 09:51

Самарқанддаги темирйўлга бетон бўлаги қўйиб кетилди

“Афросиёб” поездни бўлакни уриб кетиши оқибатида унга шикаст етган ва манзилга кечикиб борган.

391
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда "Афросиёб” тез юрар поезди йўлига бетон жойлаштириб қўйилгани ҳақида видео тарқалди.  

Маълум қилинишича, 2025 йил 14 январ куни соат 23:15 да Зиёвуддин ва Навоий станциялари ўртасидаги 3872 километрлик йўлда Тошкент-Бухоро йўналишида кетаётган 772-сонли “Афросиёб” тезюрар поезди билан боғлиқ воқеа юз берди.  

Темир йўлларда бетон шпал ётган эди, бу эса фавқулодда тормозлашни талаб қилган. Машинистларнинг профессионал ҳаракатлари туфайли жиддий оқибатни олди олинди ва йўловчилар хавф остида қолмаган.

Тўхтагандан сўнг, поезд техник гуруҳ томонидан зудлик билан кўрикдан ўтказилган. Маълум даражада шикастланганига қарамай, поезд кейинги ҳаракатланиш учун хавфсиз деб топилди ва ўз йўналишини давом эттира олди ва соат 01:27 да Бухоро вокзалига етиб келган.

"Воқеа жойига зудлик билан "Зиёвуддин" темир йўл масофаси мутахассислари, Бухоро минтақавий узелининг ходимлари ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари етиб келди. Воқеа сабаблари ва ҳолатлари текширилмоқда", - дейилади хабарда.

391
0