• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 8 ноябр 2024

Қашқадарёдаги бахтсиз ҳодисада вафот этганларнинг 2 нафари Венгрия фуқароси бўлган

Аввалроқ, "Тахтақорача" довонида Cobalt устига катта тош тушиб, 3 киши ҳалок бўлган эди.

346
0

Ўзбекистоннинг Венгрия элчихонаси «Китоб-Самарқанд» йўлида Қашқадарё вилоятида тошлар қулаб тушиши оқибатида 2 нафар Венгрия фуқаросининг фожиали ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилиб, вафот этганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

"Ушбу бахтсиз ҳодиса, афсуски, дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлиши мумкин бўлган табиий офат натижасида рўй берди. Ўзбекистон томони барча тафсилотларни аниқлаш учун синчковлик билан тергов ўтказмоқда",- дейилади хабарда.

Шунингдек, элчихона ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанларига тез орада қайтаришда тўлиқ ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.


346
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш