Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада бир кишига 4 тадан ортиқ сайлов бюллетенларини берган ўқитувчи жазога тортилди

38 ёшли аёл ўқитувчи Депутатлик сайловида сайлов комиссияси аъзоси сифатида ишлаган ва сайлов қонунчилигини бузгани сабаб жазоланди.

156views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил 29 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судида 38 ёшли аёл ўқитувчи сайлов қонунчилигини бузгани сабаб жазога тортилди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.
Аниқланишига кўра, ҳуқуқбузар аёл 2024 йил 26 августдаги қарорга мувофиқ, 541-сайлов участкасида сайлов комиссияси аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган. 2024 йил 27 октябрда ўтказилаётган сайловда, М. Абдуллаева бошқа шахслар номидан фуқаро М. Муродовга 4 тадан ортиқ сайлов бюллетенларини бериб, сайлов қонунчилигини бузган.
М.А. судда ўз ҳаракатлари билан тан олиб, пушаймон бўлгани ҳақида кўрсатма берди. Суд, М.А. томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни МЖтКнинг 51-10-моддаси билан малакалаш тўғрисида хулоса қилган ва уни маъмурий жазога тортиш зарурлигини белгилаган.
Суд қарори билан М А. БҲМнинг бир баравари 375 минг сўм миқдорида жаримага тортилган
156views0replies
0

Изоҳлар