Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокуратура Алламжонов воқеаси ҳақида тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликдан огоҳлантирди

Прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш сўралди.

292views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилаётганини маълум қилиб, асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўради. 
26 октябрь куни Комил Алламжоновга суиқасд уйиштирлгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура 27 октябрь куни суиқасдга алоқадор шахслардан бири ушланганини маълум қилди.
"Ҳолбуки, ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида хабар берилган. Тафсилотлар ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.
Медиа вакиллари ҳам худди давлат органларидан талаб этилгани каби соҳага оид амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлигини унутмаслиги керак.
Шунга кўра, жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз.
Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади", - дейилади Бош прокуратура баёнотида.
292views0replies
0

Изоҳлар