• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 18 сентябр 2024

Тошкентда қизини ҳақоратлаган боланинг акасини калтаклаган эркак 15 суткага қамалди

Ота-она қизини тарафини олиб, синфдошидан тиз чўкиб кечирим сўрашини айтган ва унинг акасини урган.

707
0

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклагани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Маълум қилинишича, фуқаро М.И.нинг қизи синфдоши билан жанжаллашган. Қизининг таъкидлашича, синфдоши уни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, таҳдид қилган. Сўнгра қизнинг ота-онаси боладан кечирим сўратиш мақсадида унинг уйига бориб, жанжал кўтарган. Натижада унинг акасини турли жойларига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЖИБ Сирғали тумани судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, фуқаро М.И. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан МЖтКнинг 183- моддаси билан ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Унинг аёлига нисбатан БҲМнинг бир баравари яъни 340 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

707
0