Излаш
RUUZ

Криминал

Жиззахда порнографик фото ва видео тарқатган ва ИИО ходимларига бўйсунмаган эркак жавобгарликка тортилди

Содир этган ҳуқуқбузарлиги учун эркакка нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди ва 18 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилди.

140views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 14 август куни жиноят ишлари бўйича Фориш туман судида МЖтКнинг 189-183 ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан Э.Б.га нисбатан тўпланган маъмурий иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 1989 йилда туғилган Э.Б. ўзига тегишли бўлган уяли алоқасига ўрнатилган телефон рақамига Telegram тармоғида очилган профилдан шу йилнинг 11-12 август кунлари 2 нафар шахсга ва 13 август куни Telegram'даги гуруҳга порнографик мазмундаги материал юбориб, тарқатганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланган.
Судланувчи Э.Б. ҳуқуқбузарлик ҳаракатини давом эттириб, жорий йил 14 август куни Фориш тумани ИИБ биноси олдида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, тушунтириш хати ёзишдан бош тортиб, бақир-чақир қилиб, майда безорилик содир этган. Ҳамда ИИО ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Э.Б. МЖтКнинг 183-189 ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
Унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва МЖтКнинг 189-моддаси билан БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида жарима жазоси ҳамда МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми билан БҲМнинг 5 баравари (1.7 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
140views0replies
0

Изоҳлар