Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2026 йил 3 апрель куни соат 18:47 ларда Андижон шаҳар “Ҳамдўстлик” МФЙ Мустақиллик кўчасида, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Д.М. ўзининг Сobalt русумли транспорт воситасида турар жой даҳасидан ҳаракатланиб келаётиб, эътиборсизлик оқибатида ушбу жойда турган икки нафар вояга етмаган болаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Вояга етмаган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида РШТЁИМАФга шифокорлар кўригига жўнатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходими томонидан вояга етмаган болаларнинг олган тан жароҳатларини даражасини аниқлаш мақсадида Суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ