• 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:06

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги янги элчиси тайинланди

Умид Шодиев аввал Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланган Абдулазиз Аккулов ўрнини эгаллади.

227
0
uzembassy.kz

Шодиев Умид Рустамович Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Унинг номзоди президент тақдими асосида Олий Мажлис Сенатининг 14-пленар мажлисида кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, мазкур тайинлов Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч асосида янада мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Сенаторлар Умид Шодиев ташқи сиёсат соҳасида чуқур билим ва амалий тажрибага эга эканини, шунингдек, мамлакат миллий манфаатларини халқаро майдонда муносиб ва самарали илгари суриш салоҳиятига эга эканини таъкидладилар.

Умид Шодиев ўтган йил декабригача Туризм қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган. Декабрь ойида эса ушбу лавозимга Ўзбекистоннинг БААдаги собиқ элчиси Абдулазиз Аккулов тайинланган эди.

227
0

Изоҳ