Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида тарбиячи аёл болани ураётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Мазкур ҳолат бошқарма ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муомала қилган ҳамда педагогик этика ва касбий меъёрларга зид ҳаракатларга йўл қўйган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси амалдаги қонунчилик талаблари асосида бекор қилинган.
Шунингдек, мазкур ҳолат аниқланган таълим муассасасининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган.
“Ҳолат юзасидан тегишли тартибда қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда зарур чоралар кўрилиши таъминланади”, - дейилади хабарда.
Изоҳ