Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатиб, болани турли хил сўзлар билан сўккани видеоси тарқалганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг жорий йил 6 апрелдаги тегишли буйруғи билан тарбиячи Ш. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
“Шу ўринда мамлакатимиздаги мавжуд барча мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига белгиланган одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда касб этикаси нормаларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.
Зеро, сизлар мактабгача таълим ташкилотларида тарбия топаётган болаларнинг нафақат билим ва тарбия олишлари, балки уларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом инсон бўлиб камол топишларига масъулсиз”, - дейилади хабарда.
Изоҳ