• 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 208 сўм
    32.74
  • 14 116 сўм
    52.46
  • 155 сўм
    0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:40

Машинани “права”си йўқ одам номига ўтказиб, қоидаларни бузиш мумкинлигини айтган қиз жазоланди

У қонунларни бузишга даъват қилгани сабаб унга 24,7 млн сўм жарима белгиланди.

239
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир қиз автомашинани ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаро номига расмийлаштирилса, жарима баллари ўз аҳамиятини йўқотишини айтиб видео қилиб чиққанди

“Масалан, менинг машинам синглимнинг номида, мен жаримага тушсам ҳам жарима балли синглимга боради, лекин унинг “права”си йўз. Шу сабаб, сиз ҳам машинангизни “права” йўқ танишингиз номига ўтказиб қўйинг”, - деганди аёл.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ маълумот берди. Унга кўра, ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 201-1-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд томонидан унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баробари (24 млн 720минг сўм) миқдорида жарима қўлланилди.

239
0

Изоҳ