Излаш
RUUZ

Криминал

"Бахти Ташкентский" билан бирга жиноят содир этганликда айбланган 36 нафар фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди

Судда 36 нафар судланувчилар айбдор деб топилиб, 3 йилдан 17 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бир қатор маҳкумларга жазо ўталиши билан бирга гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди.

374views0replies
0

Олий суд

Бугун, 2024 йил 19 июль куни Б. Қудратуллаев ("Бахти Ташкентский") ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, Б. Қудратуллаев ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "г" банди, 109-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари, 168-моддаси 4-қисми "в" банди, 242-моддаси 1-қисми, 243-моддаси ва 276-моддаси 2-қисми "а", "б" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. ЖКнинг 34-моддасига асосан Б. Қудратуллаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди. ЖКнинг 96-моддасига мувофиқ Б. Қудратуллаевга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди.
Б. Зафаров ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "в" банди ва 168-моддаси 4-қисми "в" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ш. Рахимов ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "в" банди, 168-моддаси 4-қисми "в" банди ва 276-моддаси 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. ЖКнинг 96-моддасига асосан Ш. Рахимовга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
А. Ходжаев ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "г" банди ва 165-моддаси 2-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 3 ой 20 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Н. Жуманиязова ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 4 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ш. Қудратуллаев ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. ЖКнинг 34-моддасига асосан Ш. Қудратуллаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
И. Қудратуллаев ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Қолган судланувчиларга тайинланган жазо билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Судланувчилар Б. Қудратуллаев, А. Ходжаев, М. Курбанов, Ш. Курбанов, А. Турсунбоев, О. Исламов, А. Махамадиёров, А. Машрафхонов, Ф. Вапаев, М. Насырходжаев, Р. Шакуров, Д. Шарипов, Б. Зафаров, Ф. Камалов, Ш. Рахимов, А. Щелёв, Н. Багадиров, А. Мирзаханов, Н. Жуманиязова, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев ва Б. Нармирзаев жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Бошқа жабрланувчилар ва манфаатдор шахсларга жиноят доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлар бўйича судларига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Судланувчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобига орттирилган мол-мулклар тегишли тартибда жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплашга қаратилиши белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида ёки ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар судига шикоят бериши, прокурор протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.
374views0replies
0

Изоҳлар