• 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 29 декабр 2023

Жиззахда ота ўз чақалоғига қўпол ҳаракатлар қилиб, уни қийноққа солди

Бу ҳолат анчадан буён мунтазам такрорланиб келган. Эркакка нисбатан жиноят иши очилди.

1567
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак киши гўдак болага турли шаклдаги қийнаш, уни ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи ҳаракатлар қилаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. 

Аниқланишича, инсонийликка мутлақо зид мазкур жиноий ҳаракатлар Жиззах шаҳрида яшовчи, боланинг отаси деб айтилаётган шахс А.Б. томонидан фарзандига муттасил равишда содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан боланинг онаси ИИБга мурожаат этган. 2023 йил 20 декабрь куни ЖКнинг 110 (қийнаш), 112 (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1567
0