• 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 08:39

Чирчиқда дайди ит ва мушукларни озиқлантирган аёл уйидан ўлик ҳолда топилди

У кўп қаватли уй олдида дайди ит ва мушукларни озиқлантиргани учун жаримага тортилган. Орадан 4 кун ўтиб, ходимлар унинг уйига борганида, у вафот этгани аниқланган. Ҳокимият ҳолатга изоҳ берди.

318
0
Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида яшовчи Н.С.нинг дайди мушукларни озиқлантиргани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани ва орадан бир неча кун ўтиб вафот этгани ҳақида турли талқинлар тарқалгач, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. 

Унга кўра, Н.С. бир неча йил давомида кўп қаватли уй ҳовлиси ва кириш йўлакларида дайди ит ҳамда мушукларни мунтазам озиқлантириб келган. Бу эса ҳудуднинг санитария ҳолати ёмонлашишига ва уй аҳолисининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.

Маҳалла фуқаролар йиғини ва ҳудудий профилактика инспектори томонидан фуқаро билан бир неча бор профилактик суҳбатлар ўтказилиб, амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилган ҳамда расман огоҳлантирилган. Бироқ у бу ҳаракатларни давом эттирган.

Шундан сўнг кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар жамоавий равишда маҳалла раисига мурожаат қилиб, ҳолатни тасдиқловчи видеоларни тақдим этган ва қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу мурожаатлар асосида Чирчиқ шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими инспектори томонидан 2026 йил 26 июнь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддаси («Ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш»)га мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳокимлик маълумотига кўра, 2026 йил 22 июль куни волонтёрлар Н.С.нинг ҳолидан хабар олиш учун унинг хонадонига борган. Эшик очилмагани сабабли маҳалла раисига хабар берилган ва Фавқулодда вазиятлар хизмати жалб қилинган. Хонадон эшиги очилгач, фуқаронинг вафот этгани аниқланган.

Суриштирув давомида Н.С.да ёши билан боғлиқ саломатлик муаммолари бўлгани ва у узоқ вақт даволаниб келгани маълум бўлган. Ҳокимлик унинг вафоти маъмурий чора кўрилиши билан боғлиқ экани ҳақидаги даъволарни тасдиқловчи маълумотлар мавжуд эмаслигини билдирган.

318
0

Изоҳ