Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда гул кўтариб яланғоч юрган эркак Наманганда кекса қоровулни ўлдириб қўйди

31 ёшли эркакка қамоқ жазоси тайинланмаган. У руҳий касал бўлгани сабабли мажбурий даволанишга жўнатилган.

1976views6replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг август ойида Тошкентда 31 ёшли эркак яланғоч ҳолда кўчада гул кўтариб юргани акс этган видео тарқалганди.
Олий суд Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, ушбу воқеадан сўнг қариндошларининг кўрсатмаси билан Т.А. руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Орадан бир неча кун ўтгач, у Наманган шаҳрига танишиникига қочиб кетган. Таниши эса уни вақтинча паррандачилик фермасига ишга жойлаштирган.
13 август куни тахминан соат 02:00 ларда Т.А. ва паррандачилик фермаси қоровули 65 ёшли А.У. ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўзаро жанжал чоғида А.У. Т.А.ни ҳақорат қилган, шу сабабли 31 ёшли эркак қоровулга бир неча марта пичоқ урган.
Кекса одам ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Декабрь ойи бошида суд мажлиси бўлиб, унда 31 ёшли Т.А.ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди. Аммо, Т.А. жиноятни ақли норасо ҳолатда содир этгани сабабли мажбурий даволанишга жўнатилган.
1976views6replies
0

Изоҳлар