Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, АТ Халқ банки Самарқанд филиалида чакана бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Ю. ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда ўзининг номидаги банк пластик картасига ноқонуний равишда 631 миллион сўм кирим қилиб, ушбу маблағнинг барчасини "1 ХВЕТ" қимор ўйинига тикиб, ютқазиб қўйганлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ю.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил банк соҳаларида моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.