• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 5 декабр 2023

Жиззахда Жигули ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 5 та автомобилга бориб урилди — видео

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жонлантириш бўлимига ётқизилиб, 2 нафар йўловчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

159
0
Видеодан кадр

Aввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жигули автомобили 6 та машинага бориб урилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 13:30 атрофида Жиззах шаҳар "Шодлик" МФЙ ҳудудидан ўтган 4R36 “Жиззах- Янги қишлоқ- Қизилча” автомобиль йўлининг 2 км.ида содир бўлган.

Хабарга кўра, Жигули ҳайдовчиси автомобилни “Фориш-Жиззах” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада йўналиши бўйлаб ўнг томонда овқатланиш шохобчаси ёнида турган автомобилларга бориб урилган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Vaz-2107 ҳайдовчиси бош мия жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ушбу транспорт воситасида бўлган икки нафар йўловчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 5 та автомобилга моддий зарар етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


159
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш