Лойиҳага кўра, ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари ва ҳоким ўз соҳаси ёки ҳудудидаги долзарб муаммоларни очиқ платформага жойлаштиради ҳамда энг яхши таклифлар учун мукофот эълон қилади.
Бунинг учун ҳар бир вазир ва ҳоким ҳажми камида 10 млрд сўм бўлган венчур жамғармасини ташкил этади. Жамғарма маблағлари ғолибларни тақдирлаш, шунингдек, энг яхши 20 та стартапни ғоя босқичидан амалий татбиққа қадар молиялаштиришга йўналтирилади.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги бизнес, ахборот технологиялари ва креатив иқтисодиёт соҳаларидаги энг яхши 100 та лойиҳани саралаб, уларнинг ҳар бирига 1 млрд сўмгача инвестиция киритади.
Изоҳ