Излаш
RUUZ

Жамият

Андижонда “газ заправкалар” фаолиятига чеклов киритилди

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабаб аҳолига биринчи навбатга газ етказиб берилади.

385views0replies
0

UzNews.uz

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 4 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 15:00 га қадар белгиланди.
Қайд этилишича, бунга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш сабаб бўлган.
“Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз. АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса қўшимча маълумотлар берилади”, — дейилади хабарда.
385views0replies
0

Изоҳлар