Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада 4та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Автомобиллар қалин туман тушгани сабаб оралиқ масофани сақлай олмаган.

97views0replies
0

Бугун, 28 ноябрь куни соат 08:15 атрофида Бувайда тумани, “Янгиқадам” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 239-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Cobalt русумли автомобилнинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-2, Tiko ва Hyundai Porter русумли автомобиллар қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақламаганлиги сабабли ўзаро тўқнашган.
Натижада Tiko автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
97views0replies
0

Изоҳлар