• 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    -84.27
  • 14 540 сўм
    -44.43
  • 148 сўм
    -3.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:42

2026 йилдан давлат хизматларидан фойдаланиш учун ишончномани онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади

Vakolat.uz янги платформаси орқали фуқаролар бошқа шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш ва натижаларини олиш учун ишончнома беришлари мумкин бўлади.

242
0
UzNews.uz

Президентнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва бюрократик жараёнларни кескин қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда янги онлайн-платформа – Vakolat.uz ишга туширилади.

Ушбу платформа қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

  • давлат хизматларидан фойдаланиш ва уларнинг натижаларини олиш учун бошқа шахсларга ишончнома бериш;
  • юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш;
  • ишончномаларнинг барча турини онлайн тарзда ҳақиқийлигини текшириш.

Платформадан фойдаланиш мутлақо бепул бўлади.

Шунингдек, келгуси йилдан давлат хизматларининг ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган “Давлат хизматлари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади.

Ҳар бир давлат хизмати учун рақамли паспорт тайёрланади ва улар ягона реестрга норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида киритилади.

242
0

Изоҳ