• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 10 сентябр 2025

Тошкентда каршеринг ва велошеринг хизматлари йўлга қўйилади

Пойтахтда йил якунига қадар қисқа муддатли автомобиль ижараси (каршеринг) ва велосипед ижараси (велошеринг) хизматлари йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

853
0
UzNews.uz

Пойтахтда йил якунига қадар миллий каршеринг платформаси ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тунги иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида қайд этилган.

Пилот лойиҳа пойтахтнинг туристлар энг кўп ташриф буюрадиган Миробод, Юнусобод ва Яккасарой туманларида амалга оширилади.

Платформани яратиш ва уни ишга тушириш вазифаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигига юклатилган.

Шунингдек, пойтахт ҳокимлигига давлат-хусусий шериклик асосида автоматик велошеринг лойиҳасини ишлаб чиқиш ва пилот тарзда йўлга қўйиш вазифаси ҳам топширилди.

853
0

Изоҳ