• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 13 ноябр 2023

Тошкент вилоятида фуқаро бошқа бир фуқарони бир мушт уриб, ҳушидан кетказди

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ изоҳ берди.

1108
0
Видеодан кадр

Бир фуқаро ўзи билан тортишиб қолган иккинчи фуқарони бинонинг олдида бир мушт уриб, ҳушидан кетказгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов изоҳ берди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 7 ноябрь куни Юқоричирчиқ тумани Янги бозор ҳудудида жойлашган fastfood савдо шохобчасида икки фуқаро гап талашиши натижасида содир бўлган.

Жанжалдан сўнг улар ўзаро гаплашиб олиш мақсадида шохобча ташқарисига чиққан вақтда 21 ёшли А.Қ. 26 ёшли Б.Т.нинг юз қисмига мушт туширган ва фуқаро ҳушини йўқотган.

Шундан сўнг унга биринчи ёрдам кўрсатилиб ўзига келтирилган ва ИИБга мурожаат ёки хабар берилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган.

Дастлабки маълумотга кўра, 26 ёшли Б.Т. шу куни мастлик ҳолатида бўлган ва у шохобча ичида ўзи билан жанжаллашган шахсни ва бошқаларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

1108
0