Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 12 ёшли мактаб ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида вафот этди

Ўқувчи жисмоний тарбия дарси вақтида кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган.

881views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида вафот этганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, Юнусобод туманидаги 259-сонли умумтаълим мактабида 2023 йил 6 октябрь куни тахминан соат 11:10 атрофида дарс жадвали асосида 6 синф 4-соат жисмоний тарбия дарсида жисмоний тарбия ўқитувчиси М.К. йиллик иш режасига асосан "Футбол амалиёти, тўп билан ҳаракатланиш" мавзусида дарс ўтаётган вақтида шу синф ўқувчиси, 2011 йил 23 мартда туғилган М.С.нинг кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган.
Зудлик билан ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи М.С. вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, М.С.га юракнинг рефлектор тўхташи, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, юрак гипертрофияси, юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилмоқда. Иш бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган, натижаси қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
881views0replies
0

Изоҳлар