Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент ИИББ биносида ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган жиноий гуруҳ аъзоси вафот этди — видео

32 ёшли марҳум шериклари билан тадбиркорга тазийқ ўтказиб, унинг 2 та ховлисини тортиб олишда ва бўйнига яна $860 минг қарз илиб қўйишда гумонланган.

17413views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда шаҳар ИИББга гумонланувчи сифатида олиб келинган шахс вафот этгани хақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан берди.
Маълум бўлишича, 29 июль куни соат 22:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси “Биродарлар қабристони” ҳиёбони олдида 7-8 нафар шахслардан иборат бўлган жиноий гуруҳ 1986 йилда туғилган М.Р.ни дўппослашган ва автоуловга мажбурлаб ўтказиб, номаълум хонадонга олиб боришган. Улар М.Р.ни эркига зид равишда ушлаб туриб, унга нисбатан куч ишлатган ҳолда пул талаб қилганлар. Шунингдек, жабрланувчига тазйиқ ўтказган ҳолда, Туркия давлатида бўлган номаълум шахслардан гўёки 860 минг АҚШ доллари миқдорда қарз олганлиги ҳақида мажбурлаб тилхат ёздириб олишган.
Тергов жараёнида аниқланишича, жорий йилнинг июнь ойида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари томонидан тадбиркорлик билан шуғулланувчи М.Р.ни Туркия давлатида бўлган даврда 2 кун давомида эркига зид равишда номаълум хонадонда мажбурлаб ушлаб туриб, жабрланувчига тазйиқ ўтказиш йўли билан ота-онаси номидаги Қибрай туманидаги 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган 2 та ҳовлини жиноий гуруҳ аъзолари номига расмийлаштиришга эришганлар. Жабрланувчи шахс ушбу жиноий гуруҳнинг тажовузлари ва тазйиқларидан қўрқиб, мазкур ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки тиббиёт муассасаларга мурожаат қилмай келган.
Бироқ 31 июль куни соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, шифохонага “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг яноқ суяги синиши, танасида кўплаб шилинган жароҳатлари” ташхиси билан ётқизилган.
Шаҳар ИИББ томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида ўтказилган бир қатор тезкор тадбирлар натижасида, мазкур уюшган жиноий гуруҳ аъзоларидан 2 нафари, яъни 1990 йилда туғилган У.Д. ҳамда 1991 йилда туғилган Ф.Х. қўлга олинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда.
"Жорий йилнинг 12 август куни гумонланувчи У.Д.га нисбатан ЖПКнинг 224-моддаси асосида баённома расмийлаштириш жараёнида у ўзини ёмон ҳис қилаётганлигини айтиб, тўсатдан йиқилиб ҳушини йўқотган. Ҳолат бўйича тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, ИИО ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ тез-тиббий ёрдам келгунга қадар У.Д. ҳушига келмай вафот этган. Бирламчи ташхисга кўра, гумонланувчининг ўлими “Жигар циррози оғир стадияси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги” оқибатида юзага келган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда, У.Д.нинг ўлим сабабини аниқлаш бўйича тегишли судга оид тиббий-экспертиза тайинланган", - дейилади хабарда
17413views0replies
0

Изоҳлар