Олий суднинг Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологиялари департаменти матбуот хизмати маълум қилишича, MY.SUD.UZ интерактив хизматлар порталида «Тақиқланган каналлар» сервиси иш бошлади.
Янги сервис орқали фойдаланувчилар Ўзбекистон Олий суди томонидан диний экстремизм, терроризм ва диний ақидапарастлик ғояларини ўз ичига олган, деб топилган ҳамда уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган интернет-манбалар ҳақида маълумот олишлари мумкин.
Сервисда тақиқланган манбалар ва каналларни қидириш, шунингдек, маълумотларни турли ижтимоий тармоқ ва платформалар кесимида кўриш имконияти мавжуд. Улар орасида YouTube, TikTok, Instagram, Threads ва бошқа платформалар бор.
13 июль ҳолатига кўра, рўйхатда 1882 та интернет-манба мавжуд.
Изоҳ