• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 14 июл 2023

Нурафшондаги туғруқхонада боласи билан вафот этган аёлнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда — видео

Марҳума аёлнинг яқинларининг сўзларига кўра, оғир аҳволда туғруқхонага олиб борилган аёлга эътибор қаратилмаган. UzNews.uz мухбири туғруқхонага борди ва марҳуманинг яқинлари билан суҳбатлашди.

938
0
UzNews.uz

Бугун, 14 июль куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхонада 29 ёшли аёл ва унинг туғилажак фарзанди вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик. UzNews.uz ижодкорлари мазкур туғруқхонага ташриф буюрди ва ҳолат юзасидан репортаж тайёрлади.

Марҳума аёлнинг опасининг айтишича, шифохонага олиб келинаётганда ҳомиладор аёлнинг ҳарорати юқори ва аҳволи оғир бўлган. Шифохонада беморга яхши эътибор қаратилмаган. Шифокор аёлнинг томиридан укол қилган аммо, томирга тушолмаган. Шундан сўнг, аёлнинг аҳволи оғирлашиб кетган.

“Бизга ҳеч ким қарамади. Шифохонага борсам аёлим полда ётибди. 40 дақиқа кутиб турдик, ҳеч ким қарамади”, — дейди марҳуманинг эри.

Бош прокуратуранинг ҳолат юзасидан берган баёнотига кўра, аёл уйидан 3-ҳомиладорлик 38 ҳафта 2-туғиш ўткир ичак инфекцияси сепсис, септик шок, гиповалиник шок, иситмаси юқори ҳолатдаги ташхиси билан олиб келинган.

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай у бугун соат 08:10 да вафот этган.

Ҳозирда Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан аёлнинг ўлими ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

938
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш