“Сирдарё” ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган ISUZU юк машинаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Х.Ш. бошқарувидаги автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 941 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.